Xush Kelibsiz! MEHMON
Вход
Tasodifiy Maqola : Yangam bilan
Исмим Нормурод(узгартирилган). 96 йилман. Тошкентда Темир йолларда укиман. Акамлар бор Нуриддин 94 й... davomi
» Узбекское порно UzErotik
Библиотека | Ishxonada
1 2 >>

Айро такдирлар

Добавил:DENTER (18.09.2021 / 21:51)
Рейтинг:rating 1138 article (0)
Прочтений:2307
Комментарии:0
��анба тонги бошқа кунлардан фарқли ўтди. Уч кундан бери ҳукм сураётган баҳор ҳавоси ниҳоясига етди. Куз борлигини эслатиб қўйгиси келди шекилли, шомдан кейин уюлган қош-қовоғи тонгга бориб янада тундлашди. Бор аламини ичига ютгандек кечаси билан бир томчи ҳам ёш тўкмади.
Қуюқ булутлар Соҳибанинг устига ёпирилиб келаётгандек гўё. Уйғонди-ю, зимзамбилдек гавдасини аранг кўтарди. Дераза оша ташқарига қаради, ҳавонинг авзойи бузуқлигини кўриб, бугун ишга нима кийиш ҳақида ўйлади. Шу ўй уни бироз чалғитди.

— Устингга қалинроқ кийим кийиб кетгин. Соябонингни олиб чиқиб қўйдим, эсдан чиқмасин, — онаси оёқ кийимини кия туриб қизи билан хайрлашди.

Кўчага чиққач, нимадир эсига тушди чоғи, айвон ойнасининг олдига келиб сўзлади:

— Ишдан кейин акаларингникига ўта қол. Келинойинг эрталаб қўнғироқ қилиб, ҳаммамизни меҳмонга чақирди. Яраш-яраш оши қиляпти. Бормасанг, тағин гап узайиб кетади.

Ўтган дам олиш куни жиянлари келганди. Соҳибанинг бисотидаги пардоз-андоз воситалари устида нақ илмий иш олиб боришибди. Бу пайт сомса қилиш билан овора келин болаларининг тадқиқотидан хабардор бўлмагани аниқ. Лекин Соҳиба келинойисига жаҳл қилди. Ҳатто, қовоқ сомсаларга қўл ҳам чўзмади. Акасининг «Шу майда-чуйдалар учун асабни бузиш шартми?» деган гапи қаттиқ ботиб кетди — хонасига қамалиб олди. Келинойи ҳам кетар маҳали бир оғиз хайр демасдан жўнаворди.

Соҳиба онаси тайинлагани учунгина қалинроқ кийинди-да, истар-истамай уйдан чиқди. Уни кутиб турган эканми, бекатга етмасидан ёмғир шаррос қуя бошлади.

— Соҳиба...

Соҳиба Дурдонанинг овозини таниб, ортига ўгирилди. Бир қўли билан соябон тутган қиз бир қўлидаги овқат, майда-чуйда солинган елим халтани кўтарганча дугонаси томон қадамларини тезлатди.

— Сенам кеч қолибсан-да, — деди у Соҳибанинг юзларидан ўпиб қўяркан.

— Ҳа, ухлаб қолибман... — бичими кенг плаш жуссасининг озғинлигини яшира олмаган қиз дугонасига жавоб берди.

Икки бўй қизни ўрталарида пайдо бўлган хижолатпазликдан вақтида келган автобус қутқарди. Ичида ҳайрият деганча автобусга чиқишди. Ҳарҳолда то манзилларига етгунча муҳаббат қиссаси ҳақида сўз очиша олмайди.

Худди шу бекатда, худди шу автобусни кутишаётганда Соҳиба андак уялиб, ҳаяжондан тўлиқиб, қувончдан порлаган кўзларини серқатнов кўчанинг нариги томонида қад ростлаган биноларга тикиб муҳаббатини тан олганди.

— Сен Жавоҳирни яхши кўрасан-а? — деганди дугонаси дабдурустдан.

Аслида буни дабдурустдан берилган савол деб бўлмасди. Дурдонага ҳаммаси маълум эди. Соҳиба билан у ҳар куни бир йўлдан ишга бориб келади. Фақат тунги навбатчиликкина уларни айириши мумкин эди. Шифохона ҳовлисидан чиқар-чиқишмас Соҳиба кун қандай ўтганлиги ҳақидаги баёнотини Жавоҳир исми билан бошлар. Жонлантириш бўлимига ишга келганига кўп бўлмаган йигитни то манзилларига етгунча тилидан қўймасди. Ёнма-ён маҳаллада ўсган бу икки қиз аслида шу мавзу туфайли ҳам дугоналашиб қолишганди. Дурдонанинг Соҳиба билан суҳбатлардан баҳри дили очиларди. Гарчи эслаганда юрагида оғриқ туриб, гоҳ кўзлари ғашланса-да, ўз севги тарихини у билан баҳам кўрарди.

У кеча Соҳибадек мижжа қоқмади. Ўрнига чўзилганча дугонаси ҳақида ўйлади. Уни юпатиш, овутиш учун тасаллилар излади. Жавоҳирнинг уйланаётганини эшитгандан бери дили хуфтон тортган қиз охирги уч кун ичида сўлиб қолганди. Дурдона йигит билан гаплашишни ҳам хаёл қилди-ю, кейин бу фикридан қайтди.

«Соҳибани чиндан севса, шундоқ ҳам уйланарди-ку. Ахир бу иложсиз муаммо эмас. Энг муҳими, иккиси ҳам ҳаёт, тақдирлари ўз қўлида...»

Дурдона ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг чораси бор, деб ўйларди. Тўғрироғи, у шу чорасизлик билан тўқнаш келган.

Содиқ билан тасодифан танишишган. Ҳар куни кўз-кўзга тушмаса-да, кўнгиллари боғланди. Аввалига Содиқнинг уйидагилар, кейин Дурдонанинг онаси икки ёшнинг турмуш қуришига қаршилик билдиришди. Айтарли сабаб йўқ эди, негадир тихирлик қилишарди. Ҳар иккала ота-онанинг фарзандлари учун ўз кўз остига олганлари бормиди, хуллас, уч бор совчиликдан кейин розилик олинди. Дурдона ҳам ўша кезлари ҳаётдан умиди сўниб йиғлаганди. Унаштирилгачгина хавотирлари ариди. Фотиҳанинг ширинликларидан тотган шифохона аҳли унга бахт-саодатлар тилади, ёшлар тўй қачонлигига қизиқишди, катталар қўша қаринг, дея дуо қилишди. Бироқ айрилиқ уларни чеклаб ўтмади. Бошқа айрилган севишганлар каби уларнинг севги қиссаси бир томоннинг вафосизлиги билан эмас, тақдирнинг бевафолиги сабаб якун топди. Содиқда бош мия саратони аниқланди. Ажал йигирма тўрт ёшли йигитнинг ҳали орзу-умидлари кўплигига, ота-онасининг суянгани эканлигига, жондан севган ёри борлигига, чимилдиқ кўрмаганига қараб ўтирмади — ёруғ оламдан олди-кетди.

Соҳибанинг оғир қадамлари, ранги ўчган юзи, соябон тутган қўлларининг титраши Дурдонага туртки бўлди:

— Пешанага ёзилгани бўларкан... — деди.

— Ҳа, — титроқ овоз эшитилди.

Дурдона дугонасининг қўлларидан қўлини ўтказди-да, унга ҳам руҳан, ҳам жисман яқинлашди. Шифохона дарвозаси олдига етганларида ногаҳон бир-бирининг юзларига тикилишди. Қошу киприклардаги бўёқ икки чаккаларига оққан ёшларга қўшилиб, ойдек юзларига чапланганди.

— Вой, аҳволимизни қара, — кулди Дурдона. Соҳиба ҳам жилмайди.

Жиққа ҳўл бўлган соябонларини силкиб-силкиб бинога кирган қизлар юз-кўзларини артишди-да, оқ халатларини кийиб ишларига шўнғиб кетишди.

Навбатчиликка қолган Дурдона жонлантириш бўлимида беморларнинг камлигидан қувонди. Ҳарна, навбатчилик осон ўтади. Ҳеч кимнинг аҳволи оғирлашиб бу бўлимга тушмасин-эй, дейди у ҳар гал ҳаёти қил устида турган бемор шифохонага олиб келинганда.

Бугун Соҳиба вақтлироқ кетмоқчилигини айтганди. Дугонасининг акасиникига боришини этишгач, қандайдир хотиржам тортганди. «Ҳарна, жиянларини кўриб, сал чалғийди», деган умидда эди.

Келини пиширган ош томоғидан аранг ўтаётган Ҳанифа опа эса қизининг келмаганини ўзича тушунди: «Келинойисини кўришни истамаган». Онаизорнинг шундан юраги хижил тортдими, невараларини эркалаб тўймаётган турмуш ўртоғига кетдик, дея имо қилиб чарчамади.

Уйларига келишганида эшикнинг қулфлоғлиқлиги, айниқса, Ҳанифа опани довдиратиб қўйди.

— Телефонини ўчириб бу қиз қаерларда юрибди-а? Ўзи кўнглига қараб роса талтайтириб юборгансан. Келинни ҳам иккинг бир бўлиб сиғиштирмадинглар, — Козим ака дўқ қилди.

Ҳанифа опанинг эса юраги тез-тез ура бошлади. Охирги пайтларда қизи бошқача бўлиб қолгандек. Тузук-қуруқ овқат ҳам емаяпти. Ўзича буни невараларининг шўхлиги сабаб юзага келган можарога йўйганди. Унақага ўхшамаяпти. Олдинлари ҳам келинойиси билан талашиб қолар, аммо араз бунақа узоқ чўзилмасди. Қолаверса, Соҳиба ўзини яхши кўради. Ким-ким, келинойиси учун овқат емай, ўзини жазоламасди.

Эшик очилгани ҳамона шоша-пиша лой илашган оёқ кийимининг ечди-да, қизининг хонаси томон чопди. Онанинг кўнгли алдамайди — қизи ҳушсиз ётарди. «Тез ёрдам» келгунича ота ҳам ўзини йўқотиб қўйди. Жонлантириш бўлимига етиб боришганда эса уларни ҳеч нарсадан бехабар, дугонасининг кайфияти ўнглаганидан умидвор Дурдона кутиб олди. Бир ҳовуч уйқу дори ичган Соҳибани кўриши билан ўзини йўқотиб қўйди. Ўз оёқлари билан шифохонадан
Скачать txt | fb2
1 2 >>
На главную
Онлайн: 0 / 13
seks xikoya, sex hikoya, seks hikoya, uzbek seks hikoya, erotik xikoyalar, porno hikoya, uzb xxx hikoya, уз секс хикоя, секс хикоялар, 18+ kattalar uchun hikoyalar, ehtirosli hikoyalar, uz xxx xikoya, seks hikoyalar, sex xikoyalar, ero hikoya
© VOYSEX.RU UZBEK SEKS VIDEO